23:18 / 16.04.2021
26956
Биз Путинга ортга қайтиш учун «кўприкча» таклиф қилдик – Оқ уй

Аввалроқ Байден Путин билан телефон орқали мулоқотида уни учрашув ўтказишга таклиф қилганди.

Фото: washingtontimes.com

АҚШ президенти Жо Байденнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби билан саммит ўтказишдан манфаатдор бўлиши керак. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки айтди.

«Президент Россия ҳозирда кўплаб соҳаларда жаҳон ҳамжамиятидан ташқарида қолди деган фикрда. Ҳозир «саккизлик гуруҳи» эмас, «еттилик гуруҳи» мавжуд», — деди у.

Псакининг сўзларига кўра, Байден Путинга ортга қайтиш учун «кўприкча» таклиф қилган.

«Президент таклиф қилаётган нарса – бу Россия қайтиши учун кўприкча. У бу таклифни қабул қилиш Россия учун манфаатли деб ҳисоблайди», — дея қўшимча қилди Псаки.

Аввалроқ Байден Путин билан телефон орқали мулоқотида уни учрашув ўтказишга таклиф қилганди.

Top