08:57 / 16.04.2021
3932
Тошкентнинг Сергели туманидаги полиэтилен корхонасида йирик ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин келиб чиққан. 

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу хабар ФВВ навбатчилик қисмига 15 апрель куни соат 23:08 да келиб тушади. Ҳодиса жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин корхонанинг 1000 кв. майдонини қуршаб олган.

Тахминан 00:10 да ёнғин қуршаб, назоратга олинган, 02:05 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 апрель куни Чилонзордаги озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Ундан аввалроқ Тошкент ва Зангиотадаги ишлаб чиқариш цехларида ҳам ёнғин келиб чиққанди.

Top