16:52 / 23.04.2021
1862
Сергели туманида вақтинча иссиқ ва ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг Сергели туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2-Сергели катта сув ўтказгич тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қайд этилишича. шу муносабат билан 26 апрель соат 10:00 дан 27 апрель соат 10:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ ва совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • 8-Иссиқлик қозонхонаси;
  • «Мустақиллик», «Дўстлик», «Ўзгариш», «Ҳабибий» , «Шукур Бурҳонов», «Тинчлик», «Гулистон», «Бобур», «Иттифоқ, «Нилуфар», «Наврўз», «Ҳумo»,  «Ёрқин ҳаёт», «Сўғдиёна», «Қумариқ», «Олчазор» МФЙлари;
  • Дўстлик-1, 2 мавзелари;
  • Сергели-1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-а, 9, 15, 16, 17, 18 мавзелари;
  • Сергели- А, 5А, 6А, 7А, 11А;
  • Темир йўлчи Г-40 мавзеси;
  • Йўлдош-16 А янги даҳа;
  • 8- ва 9-қурилиш ҳудуди;
  • 10-қурилиш ҳудуди.
Top