17:17 / 29.04.2021
3015
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ: Рақамли трансформация жараёнининг устувор йўналишлари

Бугун рақамли технологияларсиз жамият тараққиётини тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, электр энергияси ишлаб чиқариш тармоғини рақамлаштириш – соҳа олдида турган муҳим вазифалардан бири.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда рақамли трансформация жараёни уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида тизимда корпоратив бошқарув тизими (ERP)ни жорий этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич амалга ошириляпти.

«ERP» тизими – корпоратив бошқарув муаммоларини ҳал қилиш учун компаниянинг барча жараёнларини тўлиқ интеграциялаш ва натижада унинг ўсишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли рақамли бошқарув инструменти ҳисобланади.

Натижада, йирик корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёни, барча бўлимлар вазифалари ва маълумотлар базасининг интеграцияси таъминланади, ягона электрон платформага бирлаштирилади.

Айни пайтда, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда жараённи технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун серверларни ўрнатиш, корпоратив бошқарув, молиявий-хўжалик фаолиятини бошқариш ва унинг шаффофлигини таъминлаш бўйича дастурий таъминотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнини масофавий бошқариш тизимини яратиш ҳамда уни назорат қилиш бўйича диспетчерлик марказини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган ишларни самарали ташкил этиш ва рақамли платформани тизимга жорий этиш бўйича корхоналарда ИКС ХОЛДИНГ, CAP CIA, SAPRUN интегратор-компаниялари томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Натижалар доимий равишда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва ҳамкор компаниялар вакилларининг ишчи учрашувларида таҳлил этиб борилмоқда.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ Матбуот хизмати

Top