12:28 / 30.04.2021
4063
«Ўзбекинвест»: энди қоғоз полисларни олиб юриш шарт эмас

«Ўзбекинвест» мутахассислари навбатдаги подкастида жорий йил 1 апрелидан амалга киритилган электрон полислар қандай ишлашини тушунтириб беришди.

Ўзбекинвест суғурта компанияси томонидан ташкил қилинган «Суғуртада дув-дув гап» подкастида компания мутахассислари Ирода Арифходжаева ва Абдулазиз Ҳасанов транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори Латиф Зокиров билан биргаликда электрон суғурта полислари (Е-полис) ҳақида суҳбат қуришди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрда қабул қилинган «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 780-сонли қарорига мувофиқ, ҳамда суғурта фаолиятига замонавий технологияларни жорий қилиш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта полислари электрон шакли жорий қилинди ва сотуви йўлга қўйилди.

Е-полис ўзи нима?

Е-полис суғурта компанияси ва жисмоний ёки юридик шахс ўртасида тузилувчи электрон шаклдаги суғурта шартномаси ва қоғоз шаклидаги суғурта шартномасига (полисига) тенглаштирилади.

Е-полис ва одатий қоғоз полислари нархи, шартлари, амал қилиш муддати ва полис бўйича тўлаб бериладиган суғурта қопламалари бир хил. Улар орасидаги фарқ фақатгина уларнинг шаклида.

Е-полис қандай расмийлаштирилади?

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш Е-полисини расмийлаштириш учун суғурта компанияларининг расмий веб-сайтига ўтиш кифоя. «Ўзбекинвест» компаниясининг www.insurance.uz интернет дўкони ёки мобил иловаси орқали 3 дақиқада электрон полисни расмийлаштириш мумкин:

1. «Ўзбекинвест»нинг интернет дўконига киринг ёки мобил иловасини юклаб олинг;

2. ТВЭФЖМС (мажбурий автосуғурта)ни танланг ва телефон рақамингизни киритиб, рўйхатдан ўтинг;

3. Кейинги саҳифада ҳайдовчилар сони, фуқаролигингиз, суғурта полиси даври, полис кучга кириш санаси ва чегирмалар тўғрисида маълумотларни танланг ва киритинг;

4. Транспорт воситасидан фойдаланувчи ҳайдовчиларнинг паспорт серияси ва рақамини ва жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини киритинг ва ҳайдовчилар ҳақидаги маълумотлар Ягона ахборот тизимидан автоматик тарзда тортилиб олинади. Ҳеч қандай ҳужжатларни бириктириш керак эмас.

5. Е-полис тайёр. Уни юклаб олиш учун онлайн тўлов тизимларидан бири орқали полис учун тўловни амалга оширинг. Е-полис шахсий кабинетда сақланиб қолади ва уни у ердан исталган қурилмага юклаб олиш, зарурат бўлса чоп этиш ҳам мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Е-полисни қандай текширишади?

ЙҲХБ ходимлари Е-полисларни планшетлари орқали полисдаги махсус рақамни киритиб ҳақиқийлигини текширишади.

Е-полис тўсатдан қурилмадан ўчиб кетса-чи?

Расмийлаштирилган Е-полис доимо шахсий кабинетингизда сақланиб туради. Уни исталган вақт бошқа қурилмага юклаб олишингиз мумкин.

Интернет бўлмаса ёки онлайн хизматлардан фойдаланишни билмаганлар энди нима қиладилар?

ТВЭФЖМС одатий қоғоз суғурта полислари бекор қилинмаган. Қоғоз полисларини «Ўзбекинвест» филиалларида, қўнғироқлар маркази, ҳамда веб-сайтида бепул етказиб бериш билан расмийлаштиришингиз мумкин.

Е-полис бўйича қўшимча маълумотни «Ўзбекинвест»нинг тун-у кунлик ахборот марказига қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин: +99871 207 60 00

Е-полисни расмийлаштиринг: insurance.uz/products/e-osago

Батафсил маълумот: insurance.uz

«Ўзбекинвест» мобил иловаси:

Реклама ҳуқуқи асосида

Top