19:17 / 03.05.2021
7535
Ироқда ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олинди

Қўлга олинган Абу Али ал-Жамилий ИШИД бошқарувида Ал-Фалужа губернатори деб ҳисобланган. У узоқ вақт давомида қидирувда бўлган.

Фото: Reuters

Ироқ ИИВ ҳузуридаги ахборот ва қидирув миллий агентлиги ходимлари ИШИД гуруҳига кирувчи отрядлардан бирининг раҳбарини қўлга олди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали хабар берди.

 Хабар қилинишича, қўлга олинган Абу Али ал-Жамилий ИШИД бошқарувида Ал-Фалужа губернатори деб ҳисобланган. У узоқ вақт давомида қидирувда бўлган. Ироқ махсус хизматининг маълумотларига кўра, у 2005 йилда "Ал-Қоида" террорчи ташкилотига қўшилган ва қўлга олиниб, 15 йилга қамалган, аммо 2011 йилда озодликка чиқарилган.

Шундан сўнг ал-Жамилий ИШИД отрядларини ташкил этишда қатнашган, бир оз вақт Суриядаги жангларда қатнашган. Кейин эса Ироққа қайтиб, дастлаб "Мосул губернатори ўринбосари", сўнгра "Ал-Фалужа губернатори" бўлган.

 Ироқ ИИВнинг билдиришича, ал-Жамилий ўнлаб терактларни амалга оширганлигига иқрор бўлган.

Top