14:40 / 04.05.2021
1861
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аҳмедов Хуршиджон Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хуршиджон Аҳмедов 1979 йил 6 июнь куни Қўштепа туманида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги минтақашунослик.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Асакабанк” Фарғона вилоят бўлими мутахассиси вазифасидан бошлаган. Марғилон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлган.

Хуршиджон Аҳмедов 2020 йил 24 октябрдан ҳозирга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Top