08:08 / 05.05.2021
5718
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 
Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиққача пасаяди.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.

Top