19:18 / 07.05.2021
6525
Ҳиндистоннинг Гоа штатида коронавирусга топширилган ҳар иккинчи тест мусбат чиқди

Таъкидланишича, 51,4 фоиз кўрсаткич фақат тест топширганларга тааллуқли. Қолган аҳоли орасида бу кўрсаткич бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Гоа штатида коронавирусга топширилган ҳар иккинчи тест мусбат чиқди, деб хабар берди CNN.

Таъкидланишича, 51,4 фоиз кўрсаткич фақат тест топширганларга тааллуқли. Қолган аҳоли орасида бу кўрсаткич бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазири Гоа Вишвайит Рейннинг фикрича, штатда тўлиқ локдаун жорий этиш лозим.

Туристлар орасида машҳур Гоа штатида 1,5 млн нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади (2011 йилги маълумотга кўра).  

Экспертларнинг қайд этишича, касаллик тарқалиши авж олишига мамлакатдаги чеклов чораларининг кескин эмаслиги сабаб бўлмоқда. 

Гоа штати соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, штатда декабрдан февралгача ҳеч қандай чеклов чоралари жорий этилмаган. 

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Ҳиндистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 21,4 миллиондан ошган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top