10:51 / 07.05.2021
7316
МТРК телеканалларини кузатиш учун мобил илова тақдим қилинди

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телеканалларини мобил илова орқали томоша қилиш имконияти яратилди.

Иловада нафақат онлайн томоша, балки ўтказиб юборилган кўрсатув ва фильмларнинг архиви ҳам тақдим этилади.

«UZTV - янги, сифатли ва мазмунли илова. Иловада ўтказиб юборилган дастурлар, кўрсатувлар, кинолар ва телесериаллар архиви ҳам тақдим этилади.

UZTV - PlayMarket ва App Store ’дан юклаб олинг», дейилади МТРК реклама ролигида.

Top