22:59 / 11.05.2021
4610
Мактаб директорининг ўринбосари ярим ялонғоч ҳолда қўшнисининг уйига кирди

23 март куни соат 18:00 ларда Олтинсой туманидаги мактаб директорининг ўринбосари уйидан маст, ярим-яланғоч ҳолда кўчага чиқиб, ҳамқишлоқларининг тинчини бузди.

Кўчада турган қўшнисини кўриб ҳақорат қилиб, шовқин кўтарди. Қўлига тош олиб қўшнисини қувлади.

Унинг важоҳатидан қўрққан қўшни дуч келган уйга қочиб кирди. Маст, ярим ялонғоч ҳолдаги ўқитувчи уни изидан қувлаб борди.

Директор ўринбосари у ерда ҳам шовқин кўтариб, уятли қилиқлар билан безорилик қилди.

Воқеа жойида бўлган, маст ҳолдаги ўқитувчининг бақир-чақири, ҳаракатларидан қўрққан келинчак хушидан кетиб қолди.

Судда директор ўринбосари қўшнисининг товуғи томорқасига киргани учун маст ҳолда жанжал қилганини тан олди. Жабрланувчилардан кечирим сўради.

Суд ҳуқуқбузар ўқитувчини ўн беш сутка қамоққа олиш бўйича қарор чиқарди.

Top