15:34 / 14.05.2021
12853
Телешоуда қатнашганидан сўнг Маскнинг бойлиги 20 млрд долларга камайди

Телешоуда иштирок этгунига қадар Маскнинг бойлиги 166 млрд доллар деб баҳоланаётганди. У шоуда ўзининг бизнес-режаларини мазах қилди ва Dogecoin криптовалютасини фирибгарлик деб атади.

Фото: GETTY IMAGES

Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск NBC телеканалининг Saturday Night Live шоусида қатнашганидан сўнг унинг бойлиги 20 млрд долларга камайди, деб ёзади Forbes.

9 майда телешоуда иштирок этгунига қадар Маскнинг бойлиги 166 млрд доллар деб баҳоланаётганди. У шоуда ўзининг бизнес-режаларини мазах қилди ва Dogecoin криптовалютасини фирибгарлик деб атади.

Маскнинг бу сўзлари бир сутка ичида криптовалюта нархининг 30 фоиздан ортиқроққа пасайишига олиб келди. 13 май куни у Tesla ўз электромобилларини биткойнга сотишни тўхтатганини эълон қилди. Бунинг ортидан энг қиммат криптовалюта қиймати бирданига 17 фоизга пасайди.

Шундан кейин Tesla ва биткойн билан алоқадор бошқа компаниялар акциялари нархи туша бошлади. Пайшанба оқшомида Tesla акциялари нархи 15 фоизга пасайди. Натижада Маскнинг компаниядаги улуши 20,5 млрд долларга - 145,5 млрд долларгача камайди.

Экспертларнинг фикрича, Маскнинг охирги баёнотлари криптоинвесторларни чалғитмоқда ва Tesla акциялари нархи ўйнашига олиб келмоқда. 

Top