08:20 / 21.05.2021
3266
Ўзбекистоннинг мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда позицияси яхшиланди

«Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси 2021 йил апрел ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унда Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги яхшилангани қайд этилган.

Бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (51,8 фоизга) ўсгани қайд этилди, яъни 25,82 Мбит/с.дан (2020 йил апрел ҳолатига кўра) 39,2 Мбит/с.гача (2021 йил апрел ҳолатига кўра). Сўнгги уч йил ичида эса, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробарга ўсди.

Жорий йил апрел ойи натижаларига кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатда мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/с.дан (2020 йил апрел ҳолатига кўра) 17,28 Мбит/с.гача ўсди (2021 йил апрел ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 78,5 фоизга кўтарилган.

Top