17:13 / 22.05.2021
2162
Мўйноқдаги Стихия фестивалига қанча маблағ кетгани, қайси давлатдан қанча қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

Мўйноқда 14–15 май кунлари бўлиб ўтган Стихия фестивалига қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Kun.uz мухбирига хабар берди.

Kun.uz мухбирига маълум қилинишича, икки кунлик фестивалга 700 миллион сўм (деярли 67 минг доллар) сарфланган. Туризм ва спорт вазирлиги ҳамкор ташкилотчи сифатида тадбирда қатнашган. 700 миллион сўмдан 350 миллион сўм атрофидаги маблағ ҳомийлар томонидан, қолгани шахсийт маблағлар ҳисобидан йўналтирилган.

Вазирлик вакили раҳбариятдан рухсат бўлмагунча молиявий кўмакни очиклай олмаслиги айтиб ўтди.

Қайд этилишича, фестивалга кириш бепул бўлган, у ерга бориш учун эса фестиваль веб-сайтида олдиндан рўйхатдан ўтилиб, тасдиқланганлик тўғрисидаги хабар электрон почта орқали олинган. Рўйхатдан ўта олмаганлар эса фестиваль ҳудудига киритилмаган.

Стихияга махсус равишда фақат парвоз, турар жой ва озиқ-овқат учун ҳақ тўлаши керак бўлган Буюк Британия (10 нафар), Франция (31 нафар), Россия (152 нафар), Германия (15 нафар), Қозоғистон (421 нафар), Қирғизистон (18 нафар)ва бошқа мамлакатлардан сайёҳлар келган. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, фестивалда иштирок этиш учун 1400 киши рўйхатдан ўтган, шулардан 730 нафари ўзбеклар, қолгани эса чет элликлар бўлган.

Аввалроқ Қорақалпоғистондаги мусиқа фестивалида сайёҳ аёллар яланғоч ҳолда рақсга тушгани айтилган видеога изоҳ берилганди.

Top