22:25 / 24.05.2021
6043
Ҳонгконгда ноёб пушти бриллиант рекорд нархга сотилди

Ҳонгконгдаги кимошди савдосида «Сакура» номли ноёб пушти бриллиант 29 млн долларга сотилди. Бу қиймат шундай рангдаги қимматбаҳо тошлар учун тўланган рекорд сумма бўлди.

Фото: ЕРА

15,81 каратли бриллиант 226,3 млн Ҳонгконг долларига сотилган. Платина ва олтиндан ишланган узукка қўйилган қимматбаҳо тош 25 млн доллардан 38 млн долларгача баҳоланганди.

«Сакура» бриллианти тўқ пушти рангли бриллиантлар орасида энг йириги ҳисобланади. Бундай олмослар табиатда жуда кам учрайди ва улардан бор-йўғи 10 фоизигина 0,2 каратдан оғирроқ чиқади.

 Пушти бриллиантлар учун аввалги рекорд нарх 2020 йил ноябрда ўрнатилганди. Ўшанда Женевадаги кимошди савдосида 14,83 каратли «Атиргул руҳи» бриллианти 26,6 млн долларга сотилган. Қимматбаҳо тош Ёқутистонда топилган.

Top