14:15 / 25.05.2021
2673
“Ўзбегим” савдо мажмуасида юзага келган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

25 май куни Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчасида жойлашган “Ўзбегим” савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида видео хабар эълон қилган эдик. 

Андижон вилояти ФВБ хабар беришича, ёнғин-қутқарувчилари  воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бино том ва шифт қисмининг 30 кв.м. майдони зарарланган.

ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан мажмуа биносида бўлган барча фуқаролар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилинганлиги сабаб жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Вазият оқибатларини бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top