Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбегим” савдо мажмуасида юзага келган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
25 май куни Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчасида жойлашган “Ўзбегим” савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида видео хабар эълон қилган эдик.
Андижон вилояти ФВБ хабар беришича, ёнғин-қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бино том ва шифт қисмининг 30 кв.м. майдони зарарланган.
ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан мажмуа биносида бўлган барча фуқаролар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилинганлиги сабаб жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Вазият оқибатларини бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
21:40 / 03.12.2025