15:00 / 26.05.2021
5026
Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти билан учрашди

2021 йилнинг 26 май куни Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий сўзлари ва эзгу тилакларини етказган.

“Учрашувда олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди”, дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилган. Савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида мавжуд салоҳиятдан янада тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.

Top