20:00 / 26.05.2021
2739
Beeline Uzbekistan «2020 йил бренди» деб тан олинди!

2020 йил деярли ҳамма учун қийин кечди. Пандемия кўплаб соҳалар, жумладан, мамлакатимиз телекоммуникация бозори учун ҳам янги чақирув бўлди. Карантин чораларини жорий қилиш даврида барча муаммоларига қарамай, Beeline Uzbekistan ҳаёт ва бизнеснинг узлуксизлигини таъминлаш учун ижтимоий масъулиятнинг бир қисмини ўз зиммасига олди. Шу жумладан, компания ижтимоий аҳамиятга эга ресурслар учун трафик нархини нолга тенглаштирди, пакетлар ичидаги трафик ҳажмини оширди, бир қатор тарифлар учун роумингда бепул қўнғироқларни жорий қилди, рағбатлантирувчи акцияларни бошлади, ҳар хил чегирмалар ва бонусларни тақдим этди. Компания тармоқни кенгайтириш ва янги база станцияларни ишга туширишни бир кунга ҳам тўхтатмади, инфратузилмага, янги алоқа объектлари ва ускуналарига куч ва сармояларини сарфлашда давом этиб, янги ғояларни ҳаётга татбиқ этиш ва амалга ошириш устида ишлади.

Бунинг барчаси эътиборсиз қолмади. Beeline Uzbekistan «2020 йил бренди» деб тан олинди!

Таъкидлаш жоизки, ушбу мукофот тўрт йил давомида Ўзбекистон бозоридаги энг фаол компания ва ташкилотларга берилиб келинмоқда. Ғолиблар истеъмолчилар ва мутахассислар ўртасида берилган овозлар сонига қараб аниқланади. 24 тоифа, 200 мингдан ортиқ истеъмолчилар. Овоз бериш 16 апрелдан 14 майгача телеграм-ботида ўтказилди.

Beeline Uzbekistan яна бир бор «Йил бренди» номинациясида «Мобил операторлар» тоифаси бўйича истеъмолчилар фикрига кўра ғолиб бўлди!

Beeline Uzbekistan тижорат директори Алишер Ҳамидов:

– 2020 йилда бизнинг компаниямиз учун бурилиш даври бошланди, чунки биз ҳар бир ишнинг марказига абонентларни қўйишга интилдик. Бизнинг ўсиб бораётган янги рақамли хизматлар экотизимимиз замонавий рақамли технологияларни харидорлар ҳақидаги маълумотлар билан бирлаштиради. Буларнинг барчаси ҳар бир абонент эҳтиёжларига индивидуал равишда мослашиб, улардан фойдаланиш билан бирга янги имкониятлар яратиш учун. Бугунги кунда Beeline Uzbekistan бозор учун ўзига хос рақамли дастурлар ва мобил иловалар экотизимига эга – Beeline Uzbekistan, Beepul, Beeline TV, Beeline Music, Beeline Pressa. Бизда Ўзбекистондаги энг яхши 4G тармоқларидан бири ва биз унга сармоялашда давом этмоқдамиз. Бундан ташқари, мен Beeline Uzbekistan'нинг кучли ва масъулиятли жамоасининг ютуқларини алоҳида айтиб ўтмоқчи эдим. Улар бизнинг бизнесимизнинг муваффақияти – бу брендимиз ҳар бир абонентимизнинг биздан кутилган умидини оқлаганида деб ҳисоблашади.

Beeline Uzbekistan маркетинг бўйича в.б директори Абдулазиз Мансуров:

– Компаниямиз тақдирланганидан ва истеъмолчилар бизнинг ривожланишимизни қўллаб-қувватлаётганидан миннатдормиз. Бизнинг маҳсулотларимиз ва хизматларимиз абонентларимизга қувонч бахш этиши ва кундалик ҳаётни осонлаштириши учун ҳар куни барча имкониятларни ишга соламиз. Йил бренди бўлиш – нафақат ғурур, балки катта масъулиятдир. Бу бизнинг компаниямиз ва мижозларимизнинг умумий ютуғидир. Биргина ўтган йилнинг ўзида Beeline Uzbekistan бренд қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган бир қатор ажойиб лойиҳалар ва хизматларни амалга оширди. Ушбу мукофот бизнинг тўғри йўналишимиз ва ҳаракатларимиз учун эътироф бўлди. Ҳар бир овоз учун – раҳмат! Биз бундай юқори баҳога лойиқ энг яхши ва севимли бренд бўлишда давом этамиз!

Эслатиб ўтамиз, Beeline Uzbekistan ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали истеъмолчилар билан ҳар доим фаол алоқада. Абонентлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари, хизматлар ҳақида маълумотга эга бўлишлари, шунингдек, муаммоларни ҳал қилишлари учун – компания кун-у тун хизматда.


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top