14:53 / 27.05.2021
4707
Япониялик шифокорлар коронавируснинг «олимпия» штамми пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантиришди

Япониядаги сўровлар натижаларига кўра, японларнинг кўпчилиги мамлакатда Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқмоқда.

Фото: Tomohiro Ohsumi/Getty Images

Дунёнинг турли мамлакатларидан Токио Олимпиадасига келган одамларнинг оммавий тўпланиши эпидемиологик вазиятни мураккаблаштириши ва ҳатто коронавируснинг янги «олимпия» штамми пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, деди Япония шифокорлар иттифоқи раҳбари Наото Уэяма.

«Коронавируснинг турли жойларда мавжуд бўлган барча турдаги штаммлари шу ерда – Токиода жамланади. Олимпиададан сўнг янги штамм пайдо бўлиши эҳтимолини рад қила олмаймиз», – деди у.

Унинг эслатишича, Токиодаги Олимпиада ўйинларига 200га яқин мамлакат ва турли ташкилотлардан вакиллар келади.

Япониядаги сўровлар натижаларига кўра, японларнинг кўпчилиги мамлакатда Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқмоқда.

Аввалроқ Япония шифокорлар касаба уюшмаси ҳукуматни Токиодаги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларини бекор қилишга чақирганди.

Worldometers сайти маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён Японияда 725,5 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 12,4 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Top