15:16 / 29.05.2021
3895
БМТ бош котиби давлатларни кўмир саноатига инвестиция киритишни тўхтатишга чақирди

Ўтган ҳафтада «Катта еттилик» мамлакатлари (Франция, Буюк Британия, АҚШ, Италия, Германия, Япония ва Канада) кўмирдан ёқилғи сифатида фойдаланишдан воз кечишга қарор қилди.

 Мамлакатлар ўз инвестицияларини кўмир саноатидан қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказишлари лозим, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

«Бу шунингдек, мамлакат ичида ва хорижда кўмир қазиб олишни молиялаштиришни тўхтатиш ҳамда кўмирдан фойдаланишдан воз кечишни ҳам англатади», — деди у.

 Апрелда Жанубий Корея хориждаги кўмир электр станцияларини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилганди, деди Гутерриш.

 У «G7 гуруҳининг иқлим бўйича вазирлари ва бошқа раҳбарлар ҳам ана шундай мажбуриятни зиммаларига олишлари»га умид билдирди.

 Ўтган ҳафтада «Катта еттилик» мамлакатлари (Франция, Буюк Британия, АҚШ, Италия, Германия, Япония ва Канада) кўмирдан ёқилғи сифатида фойдаланишдан воз кечишга қарор қилди.

Ушбу қарор G7 мамлакатларининг экология, иқлим ва атроф-муҳит бўйича вазирлари учрашувида қабул қилинди.

Top