22:22 / 07.06.2021
7560
ЖССТ дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари камайганини маълум қилди

Маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 174 миллионга етган, 157 миллион киши соғайган, 3,7 миллион нафар бемор вафот этган.

Фото: АР/ТАСС

Дунёда кетма-кет олти ҳафтадан буён коронавирус юқтиришлар сони камаймоқда, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

Унинг маълумот беришича, коронавирусдан вафот этишлар сони ҳам кетма-кет бешинчи ҳафта пасаймоқда.

Гебрейесус, шунингдек, коронавируснинг янги штаммлари эмланмаганлар учун хавфли бўлиши мумкинлигини айтди.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 174 миллионга етган, 157 миллион киши соғайган, 3,7 миллион нафар бемор вафот этган.

Касаллик юқтиришлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди (34,2 миллион ҳолат ва 612 минг ўлим). Кейинги ўринда Ҳиндистон (қарийб 29 миллион ҳолат ва 349 минг ўлим), Бразилия (17 миллионга яқин ҳолат ва 473 минг ўлим), Франция (5,7 миллион ҳолат ва 110 мингга яқин ўлим) ва Туркия (5,2 миллион ҳолат ва 48 минг ўлим) турибди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top