16:37 / 14.06.2021
2329
Япония ҳукумати Apple ва Google компанияларига нисбатан текширув ўтказишни режалаштирмоқда

Маълумот берилишича, Япониядаги ўнта смартфоннинг тўққизтаси Apple iOS ёки Google Android тизимида ишлайди ва мамлакатда ушбу компаниялар операцион тизимларининг дастурий таъминоти улуши 90 фоизга етган.

Япония ҳукумати Apple ва Google компаниялари фаолиятига нисбатан антимонопол текширув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AppleInsider хабар берди.

Қайд этилишича, Apple ва Google компанияларининг смартфон ва бошқа мобил қурилмалар учун операцион тизимлар бозоридаги монопол мавқейи ҳукуматни ташвишга солган.

Маълумот берилишича, Япониядаги ўнта смартфоннинг тўққизтаси Apple iOS ёки Google Android тизимида ишлайди ва мамлакатда ушбу компаниялар операцион тизимларининг дастурий таъминоти улуши 90 фоизга етган.

Текширув махсус ҳукумат комиссияси томонидан ўтказилади. Агар комиссия Apple ва Google рақобатга қарши сиёсат олиб бораётгани тўғрисида хулоса берадиган бўлса, Япония ҳукумати монополияга қарши маҳаллий қонунчиликни янада кучайтириши мумкин.

Аввалроқ Евроиттифоқда шунга ўхшаш текширув ўтказилганди. Жумладан, Google компаниясига Францияда 220 миллион евро, Италияда 102 млн евро жарима солинганди.

Top