14:52 / 17.06.2021
6691
29 мамлакатда коронавируснинг янги штамми тарқалгани аниқланди

Бу мутация кўпроқ Жанубий Америкада тарқалган ва ҳозирча етарли даражада ўрганилмаган.

29 мамлакат, асосан Жанубий Америкада коронавируснинг «лямбда» деб номланган янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, деб хабар берди Синхуа агентлиги.

ЖССТнинг қайд этишича, «лямбда» штамми илк бор Перуда аниқланган бўлиб, 14 июн куни «тарқалиш суръати юқорилиги сабабли қизиқиш уйғотувчи вариант» деб эътироф этилган.

Перу ҳукуматининг маълумот беришича, апрел ойидан буён аниқланган касалланиш ҳолатларининг 81 фоизи мазкур штаммга тўғри келади.

Чилида охирги 60 кундаги ҳолатларнинг 32 фоизида ушбу штамм аниқланган. 

ЖССТ маълумотига кўра, «лямбда» штамми вируснинг юқумлилик хусусиятини оширувчи ёки унинг антитаналарга чидамлилигини кучайтирувчи мутацияга эга, аммо янги штамм тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча етарли эмас.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top