07:40 / 25.06.2021
3474
25 июн куни Ўзбекистонда ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда 

25 июнда кундуз куни Ўзбекистонда ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, бундай ҳолат қисқа муддатга салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига содир бўлади. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 32-34 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража иссиқ бўлади.

Top