19:04 / 21.07.2021
4335
ЮНЕСКО Ливерпулни Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқарди

Ливерпулнинг тарихий маркази ва доклари ҳудудида жойлашган олтита участка 2004 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганди.

Фото liverpoolecho.co.uk

ЮНЕСКО Ливерпул портини Бутунжаҳон мероси объекти мақомидан маҳрум қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинди.

Ливерпулнинг тарихий маркази ва доклари ҳудудида жойлашган олтита участка 2004 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганди. Бу ердаги биноларнинг бир қисми ХХ аср бошларида қурилганди.

Ливерпул ҳокимияти ушбу ҳудудда осмонўпар бинолар ва "Эвертон" клуби учун янги стадион қурилиши кўзда тутилган Liverpool Waters девелоперлик лойиҳасини маъқуллаганидан сўнг ЮНЕСКО мазкур объект Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқарилиши ҳақида огоҳлантирганди.

Июнда ўттизга яқин сиёсатчи, футболчи ва олимлар The Times нашрида чоп этилган очиқ хатда шаҳарни туристлардан маҳрум этмаслик учун ЮНЕСКОни бундай қилмасликка чақирганди.

Ливерпул порти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқарилган тарихдаги учинчи объект бўлди. 2007 йилда Уммондаги антилопалар қўриқхонаси, 2009 йилда эса Дрездендаги Элба водийси ушбу мақомдан маҳрум қилинганди.

Top