23:04 / 25.07.2021
12843
Ватикан илк бор дунёдаги мол-мулки ҳақидаги маълумотни ошкор қилди 

Ватикан дунёдаги мол-мулки ҳақидаги ахборотни илк бор тақдим қилди. Ушбу ахборотга кўра, айни вақтда Ватикан бутун дунёда 5 мингдан кўпроқ кўчмас мулк объектига эга.

Ватиканнинг мол-мулки ҳақидаги маълумот Муқаддас тахт ва унинг мол-мулки бошқармасининг (APSA) 2020 молиявий йил учун ҳисоботида келтирилган.

APSA Ватиканнинг кўчмас мулки ва инвестицияларини бошқарувчи ташкилот бўлиб, у томонидан эълон қилинган ҳисоботда Ватикан Италияда 4051та ва хорижда 1120та кўчмас мулк объектига эгалиги кўрсатилган.

Ватиканнинг Италиядаги объектларининг 14 фоизга яқини бозор нархида, қолганлари эса пасайтирилган нархда ижарага берилган.

Ватикан ихтиёридаги кўчмас мулк объектларининг 40 фоизга яқини мактаблар, монастирлар ва даволаш муассасалари ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ватикан Лондон, Женева, Лозанна ва Парижнинг нуфузли туманларида кўчмас мулкка эга.

Top