19:00 / 06.09.2021
5805
«Агробанк»: “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

«Агробанк» томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида замонавий билимларни татбиқ этиш мақсадида соҳадаги фермерлар, тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг турли қатламлари учун «Фермерлар мактаби» лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Агробанк Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилмоқда. Бу ерда сиз 2 ой давомида қуйидаги таълим йўналишларида билим оласиз: 

  • Чорвачилик; 
  • Паррандачилик;
  • Сабзавотчилик ва полизчилик; 
  • Иссиқхона хўжалиги;
  • Узумчилик (янги йўналиш);
  • Бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик модули.

“Фермерлар мактаби”да дарслар мутлақо бепул бўлиб, таълим жараёни билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади. Сиз ҳам фермерлик ва тадбиркорлик йўналишларида замонавий билимларни эгалламоқчи бўлсангиз, унда @fermerlar_maktabi_bot ёки fermermaktab.uz сайти орқали ариза топширишга шошилинг. Аризалар 20 сентябргача қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун: fermermaktab.uz

Телефонлар: +99895-5008010, +99895-5008001, 1216

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати Ⓣ

Top