10:00 / 07.09.2021
2064
“Ўзбекинвест” ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорацияси билан ҳамкорлик Меморандуми тузилди

Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорацияси делегацияси шу кунларда Тошкентда ўтказилган Ислом тараққиёт Банки  бошқаруви  директорларининг 46 йиллик фаолиятига бағишланган йиғилишида иштирок этди.

Ушбу йиғилиш доирасида жорий йилнинг 31 август куни Тошкент халқаро Конгресслар марказида Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорациясининг ижрочи директори жаноб Усама Каисси ва “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг раҳбарияти ўртасида музокара бўлиб ўтди. Музокара натижасида саноат, қишлоқ ва коммунал хўжалиги, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ва минтақавий инвестиция лойиҳаларини суғурта қилиш ва қайта суғурталаш соҳасидаги ҳамкорликни кўзда тутувчи ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Жумладан, имзоланган Меморандумга асосан, инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорацияси ва “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг ўртасида ахборот алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва экспортчи инвесторлар учун янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кўзда тутилган.

“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ҳақида

Эслатиб ўтамиз, 1994 йилда ташкил этилган “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси юртимиз ва хорижда экспорт ва инвестицияларни суғурталашда катта муваффақиятларга эришган Ўзбекистон Республикасининг энг йирик суғурта компанияси ҳисобланади.

 Хусусан, 2021 йилнинг 7 ойи якунлари бўйича компания миллий экспортчилар ва тижорат банкларининг иқтисодий манфаатларини сиёсий ва тижорий таваккалчиликлардан 936 млн АҚШ долларидан зиёд миқдордаги суғурта ҳимояси билан таъминлади.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси хорижий экспорт кредит агентликлари билан ҳамкорлик тўғрисида имзоланган 34 та битим ва ўзаро меморандумлар асосида иш юритади.

«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top