15:01 / 23.09.2021
607
Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 24 нафар бемор оғир аҳволда экани маълум бўлди
Фото: KUN.UZ

23 сентябрь соат 11:30 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 358 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 55 бемор Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ташкил қилинган Нукус махсус тиббиёт комплексида даволанмоқда.

Қорақалпоғистон ССВга кўра, шулардан 24 нафар беморнинг аҳволи оғир, 3 нафар бемор жуда оғир аҳволда, 25 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 3 нафар беморнинг аҳволи қаноатланарли дея баҳоланган.

Қўшимча қилинишича, беморлар дори-дармон ва 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Олдин коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни қабул қилаётган Республика фтизиатрия ва пульмонология маркази ва Берунийдаги «Педагогика коллежи спорт комплекси» ҳозирча COVID-19 беморларини қабул қилмаяпти.

Шунингдек, 303 нафар бемор – коронавируснинг енгил симптомлари билан уй шароитида ҳудудий поликлиникалар назорати остида даволаняпти.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунгача 16 004 нафар бемор соғайган. 22 сентябрь куни 16та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда 10 кун олдинги коронавирус билан боғлиқ кўрсаткичлар деярли 50 фоизга камайган.

Top