13:43 / 27.09.2021
7634
Шавкат Мирзиёев: Одамларнинг иқтисодий ҳолатига қараб уй-жойга нарх белгилаймиз 

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги кичик саноат зонасида ЎзЛиДеП томонидан ташкиллаштирилган сайловчилар билан учрашувда аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига тўхталди.

Фото: KUN.UZ

“Намангандан кейин Фарғонага, Бағдодга борамиз. У ерда қурилган 9 қаватли уйлар билан танишамиз. Бу қурилишлар ўрнак, ҳар бир ҳудудда бўлиши керак. Охирги йиллардаги бунёдкорликни ўзингиз ҳам кузатиб турибсиз. Энди 9 қаватли уйлар ҳам кичик бўлиб қоляпти. 16-20 қаватлилар керак бўляпти. 

Аҳолини янги қурилган ижтимоий уй-жойлар билан таъминлашда оиланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига қараймиз. Камбағалга камроқ нарх қўямиз, имкони борга кўпроқ. Мана шу ҳам ислоҳотларга, инсон қадрига бир мисол бўлади”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги энг долзарб масала сифатида 127 мингдан зиёд аҳоли ишсизлиги, ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 42 минг нафар ёшлар кириб келаётгани, 27 минг оила доимий даромад манбаига эга эмаслигини билдирганди.

Top