20:48 / 30.09.2021
2571
Агробанк халқаро иқтисодий форумда иштирок этди

Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни янада тараққий эттириш мақсадида халқаро молия институтлари билан фаол мулоқотга киришилиб, бу борада ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида иқтисодий форум ҳам айни шу жараёндаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Мазкур анжуман доирасида юртимизда сўнгги беш йилда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, тўпланган тажрибалар, иқтисодиёт тармоқлар трансформацияси, уларнинг таҳлили ва иқтиқболдаги вазифалари ҳамда амалга ошириш механизмлари муҳокама этилди.

Тадбирда турли ташкилот ва тижорат банклар билан бир қаторда “Агробанк” АТБ вакиллари ҳам иштирок этди.

Ушбу халқаро форум доирасида “Агробанк” АТБ томонидан Германиянинг Landesbank Hessen-Thüringen (Helaba), Россиянинг ПАО “Совкомбанк” ҳамда ПАО “МКБ” (Москва Кредит Банки) банклари билан ўзаро манфаатли молиявий келишувлар имзоланди.

Форум доирасида иқтисодиётнинг долзарб йўналишларидаги мавзуларга бағишланган, халқаро экспертлар ва юқори тажрибага эга мутахассислар иштирокида очиқ муҳокама ва мунозалар бўлиб ўтди.

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати Ⓣ

Top