13:30 / 30.09.2021
1451
Beeline Uzbekistan: таълим – ижтимоий инвестициялар драйвери

Самарқанд шаҳридаги 47-умумтаълим мактаби ўқув йилини янги форматда бошлади. Мактабнинг тантанали очилиш маросимида фахрий меҳмонлар: ҳолдинг директорлар кенгаши раиси Геннадий Газин, бош ижрочи директор Каан Терзиоглу, ҳолдинг маслаҳатчиси Борич Тадич ва Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновскидан иборат VEON компаниялар гуруҳининг делегацияси, шунингдек, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов иштирок этди.

Beeline Uzbekistan давлат дастурини амалга оширишда иштирок этиб, ўқув муассасасини жиҳозлашга 1 млрд сўм атрофида маблағ йўналтирди. Бунинг натижасида мактаб хоналари информатика, математика, инглиз тили, киберспорт ва робототехникага ихтисослаштирилиб, кенг ва ёруғ синфлар компьютерлар билан қайта жиҳозланди.

Рақамли кутубхона ўзининг илк ўқувчиларини кутмоқда. Замонавий синфлар интерактив сенсорли доскалар, экранлар ва электрон табло билан таъминланган. Ҳар бир ўқув хонасига видеокузатув воситалари ва кондиционерлар ўрнатилган.

Компьютерлар ўқувчиларга интернетга киришни таъминлайди. Эндиликда мактаб ўқувчилари IT-лойиҳалар билан жиддий шуғулланишлари, хусусан, IT-технологияларни ҳамда катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашни ўрганишлари мумкин.

Юқори мартабали меҳмонлар мактабда амалга оширилган кенг кўламли модернизациялаштириш ишлари билан танишдилар ҳамда ўқувчи ва ўқитувчилар билан мулоқот қилдилар.

“Ўзбекистон – бу жадал ривожланиб бораётган жўшқин давлат. У компания учун стратегик муҳим минтақа саналади. VEON мамлакатдаги таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётганидан, қобилият соҳибларини мактабга қадам қўйишларидан то касб танлашларигача бўлган даврда ривожланишида ёрдам бераётганидан, шунингдек, ишга жойлашишда ва Beeline Uzbekistan жамоасининг аъзосига айланишда, жумладан, BeeLab IT-хизматлар соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар марказида ишлашда кўмаклашаётганидан фахрланади. Биз 2021 йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлигини биламиз. Кенг кўламли давлат дастури иштирокчиси бўлиш ва ўсиб келаётган авлод таълимига қўлдан келганча ҳисса қўшиш биз учун катта шарафдир. Зеро айнан таълим бугунги кунда ижтимоий инвестициялар драйвери саналади”, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди VEON компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу.

Бу таълим даргоҳи ривожланишига компания инвестиция киритган иккинчи ўрта умумтаълим мактаби саналади: Beeline Uzbekistan томонидан жорий йил бошида ўтказилган таъмирлаш ва модернизациялашдан кейин Жиззахдаги мактаблардан бири информатика ва ахборот технологияларини чуқур ўргатишга ихтисослашган мактаб мақомини олди.

“Биз учун бу – қизиқарли ва муҳим ижтимоий лойиҳа. Самарқанддаги мактабни таъмирга муҳтож бўлган мактаблар ичидан танладик. Ходимларимиз бу ерни модернизация қилиш жараёнини қатъий назорат қилди. Шу сабабли, иш профессионал даражада ва белгиланган муддатларда бажарилган, деб бемалол айта оламан. Бу ерда яратилган шароитлар болаларга келгусида ўзларига албатта керак бўладиган билимлар ва кўникмалар олишда ёрдам беради ҳамда уларни етук мутахассисларга айлантиради”, - деди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

Тадбир эсдалик учун анъанавий суратга олиш билан якунланди. VEON делегацияси қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилибгина қолмай, Самарқанддаги янги Президент мактабига ҳам ташриф буюрди.


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради. VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган. Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1.2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz  

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb 

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top