14:55 / 05.10.2021
9660
Туркманистон президенти: Мен Шавкат Мирзиёевни 14 йилдан бери биламан

Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳати билан пахтачиликда юқори самарадорликка эришишгани ҳақида айтиб берди.

Фото: KUN.UZ

Тошкентга ташрифини амалга ошираётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган брифинг чоғида Шавкат Мирзиёев билан азалдан дўстлиги ҳақида гапирди.

– Дўстона қабул учун қадрдон Ўзбекистон халқига яна бир марта миннатдорлик билдираман. Мен Шавкат Миромоновични 2007 йилдан буён биламан, яъни биз 14 йилдан бери танишмиз. У вақтда ҳамкасбим бошқа вазифада ишлаганига қарамай биргаликда кўп масалаларни муҳокама қилганмиз.

Мен Шавкат Мирзиёевни масъулиятли раҳбар, ўз ишининг устаси ва умуман инсон сифатида ҳурмат қиламан. У бизга кўп амалий ёрдам берган. Бир мисол келтирмоқчиман – Шавкат Миромонович маслаҳатига кўра, пахта етиштиришга янгича ёндашиб, қишлоқ хўжалигида сезиларли ўсишга эришдик, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов. 

Шавкат Мирзиёев бунга жавобан шундай деди:

– Гурбангули Маликгулиевич менинг дўстим, биродарим. Мураккаб давр, вақтининг тиғизлигига қарамай Ўзбекистонга ташриф буюрганидан хурсандман.

Top