Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти: Мен Шавкат Мирзиёевни 14 йилдан бери биламан
Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳати билан пахтачиликда юқори самарадорликка эришишгани ҳақида айтиб берди.
Фото: KUN.UZ
Тошкентга ташрифини амалга ошираётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган брифинг чоғида Шавкат Мирзиёев билан азалдан дўстлиги ҳақида гапирди.
– Дўстона қабул учун қадрдон Ўзбекистон халқига яна бир марта миннатдорлик билдираман. Мен Шавкат Миромоновични 2007 йилдан буён биламан, яъни биз 14 йилдан бери танишмиз. У вақтда ҳамкасбим бошқа вазифада ишлаганига қарамай биргаликда кўп масалаларни муҳокама қилганмиз.
Мен Шавкат Мирзиёевни масъулиятли раҳбар, ўз ишининг устаси ва умуман инсон сифатида ҳурмат қиламан. У бизга кўп амалий ёрдам берган. Бир мисол келтирмоқчиман – Шавкат Миромонович маслаҳатига кўра, пахта етиштиришга янгича ёндашиб, қишлоқ хўжалигида сезиларли ўсишга эришдик, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов.
Шавкат Мирзиёев бунга жавобан шундай деди:
– Гурбангули Маликгулиевич менинг дўстим, биродарим. Мураккаб давр, вақтининг тиғизлигига қарамай Ўзбекистонга ташриф буюрганидан хурсандман.
Мавзуга оид
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
21:56 / 23.09.2025
Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
21:33 / 22.08.2025