11:14 / 08.10.2021
19773
9 октябр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

«Ўзгидромет» 9 октябр куни Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, Устюртда 0-3 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Top