17:00 / 09.10.2021
3701
“Ўзбекнефтгаз”: Давлат харидларининг очиқ ва шаффоф ўтказилиши таъминланмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда харидларнинг шаффофлигини таъминлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилаётган харидлар бўйича эълонлар, барча керакли маълумотлар ва натижалар бир вақтнинг ўзида бир нечта махсус ахборот порталида, яъни еxarid.uzex.uz, tenderweek.com ҳамда расмий сайти ung.uz да мунтазам равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ–684-сон қонунида белгиланган асосий принциплар – давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлик  ва самарадорлик, тортишув ва холислик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги, коррупцияга йўл қўймаслик каби талаблардан чиқмаган ҳолда харид жараёнлари ташкил қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ харидлар департаменти томонидан харид жараёнларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш ҳамда уларда инсон омили таъсирига йўл қўймаслик мақсадида харидларни электрон шаклда ўтказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қонунга мувофиқ, умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 000 бараваригача бўлган харидлар электрон шаклда, яъни ягона электрон кооперацион портал, электрон дўкон ёки бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдолари орқали ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, ПҚ-5171 қарорининг ижроси сифатида жамиятда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • жамиятнинг ягона харидлар сиёсати ишлаб чиқилди ва харидлар жараёнига татбиқ этилди;
  • харидлар трансформацияси офиси ташкил этилди;
  • “КПМГ” халқаро консалтинг компанияси томонидан жамиятнинг харидлар тизими ва форензик бўйича аудит хулосаси олинди. Ушбу аудит хулосасида келтириб ўтилган тавсиялар жамиятнинг харидлар тизими трансформацияси жараёнида қўлланилади.

Шунингдек, жамият маблағларидан оқилона фойдаланиш ва харажатларини оптималлаштириш мақсадида бошланган ишлар давом эттирилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тузилган ва тузилиши кўзда тутилган шартномалар доирасида жами 90,4 млрд сўм эквивалентда маблағлар иқтисод қилинишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати 

Top