20:30 / 07.11.2021
10596
Андрей Шевченко - «Женоа» бош мураббийи

«Милан» клуби афсонавий футболчиси Андрей Шевченко Италия А Сериясига қайтди. Украиналик собиқ футболчи «Женоа» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Фото: Getty Images

Генуя клуби матбуот хизмати твиттердаги саҳифасида Андрей Шевченко клубда иш бошлаганига шама қилиб, Украина байроғини қўйди. Кўп ўтмай, Шевченконинг ўзи ушбу твитни ретвит қилди.

Аввалроқ, Шевченко Генуя клуби билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинганди. Андрей «Женоа»да йиллик 2 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Бунгача истеъфога чиқарилган Давиде Баллардинига ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган Мауро Тассотти Шевченко мураббийлар штабида ҳам қолади.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко Евро-2020дан сўнг Украина миллий жамоаси бош мураббийлигини тарк этганди. 

Маълумот учун, «Женоа» А Серия 12-туридан кейин 9 очко билан 15-ўринда бормоқда. Шевченко жамоадаги дебютини «Рома»га қарши баҳсда ўтказади.

Top