13:25 / 08.11.2021
2343
«Биз келажагимиз учун курашяпмиз» — дунёнинг ёш иқлим фаоллари Глазгода намойиш ўтказди

Бутун дунёдан келган юзлаб иқлим фаоллари COP26 музокарачиларига босим ўтказиш учун Глазго шаҳар марказида тўпланишди. Улар дунё лидерларини иқлим ўзгаришига эътибор қаратишга чақирмоқда.

Фото: Reuters

Шотландиянинг Глазго шаҳрида БМТнинг 26-иқлим ўзгариши конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда бутун дунёдан келган ёш иқлим фаоллари дунё лидерлари ва кекса авлодни иқлим ўзгаришига эътибор қаратишга чақириб, Глазго шаҳар марказида намойиш ўтказишди.

Улар дунё етакчиларини иқлим инқирозига қарши курашда «Мен ўз тартибсизликларимни тозалашга мажбурман, нега сен ўзингникини саранжом қилмайсан?» — деган шиорлар ёзилган баннерларни кўтариб, ҳаракатларини кучайтиришмоқда.

Ҳаракатлар бутун дунё бўйлаб жума ва шанба кунлари Шотландияда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясига тўғри келган қатор намойишларнинг бир қисми бўлди.

Глазгодаги намойишда баъзи намойишчилар музокарачиларни иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қодир эмасликда, шу билан бирга ҳаво ҳароратининг хавфли даражада кўтарилишига тўсқинлик қила олмайдиган сиёсатни айбладилар.

Фото: Reuters

Кўпчиликни конференцияда қарорлар қабул қилиш жараёнида ёшларнинг камлиги ташвишлантирди. 

«Иқлим ўзгариши авлод танламайди», — дейди иқлим ўзгаришини бартараф этишда ёшлар иштирокини ошириш учун курашаётган кениялик фаол Калуки Пол Мутуку. — Бу ҳаммамизга таъсир қилади. Агар дунё етакчилари ва кекса авлод вакиллари бизни бу ишга жалб қилса, тўғри бўлади, чунки биз ўз келажагимиз учун курашяпмиз».

Бу фикрни бошқа COP26 намойишчилари ҳам маъқуллашди, уларнинг аксарияти ўз мақсадларини дунё етакчиларига етказиш учун бутун дунёдан келган.

Маълумот ўрнида, БМТнинг 26-иқлим ўзгариши конференцияси (COP26) 31 октябрда бошланган ва 12 ноябргача давом этади.

Top