01:30 / 09.11.2021
13303
Элдор Шомуродов А Серия тур рамзий жамоасидан жой олди
Фото: Getty Images

Статистик маълумотларни тақдим этиб борувчи WhoScored портали Италия А Серияси 12-тури якунларига кўра тур рамзий жамоасини эълон қилди.

Унга кўра, «Венеция» - «Рома» (3:2) ўйинида битта гол ва ассистни амалга оширган римликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳафта жамоасига киритилган. «Рома»дан фақат ўзбекистонлик ўйинчи эътироф этилган бўлса, «Венеция» сафидан бир йўла уч нафар ўйинчи – дарвозабон Ромеро ва ҳимоячилар Калдара ҳамда Ҳапс жой олган. 

Манба: WhoScored

Аввалроқ, статистик портал 10 баллик тизимда ўйинчиларни баҳолаб, римликлар сафидан энг юқори баллга (8,5) Элдор Шомуродовни лойиқ кўрганди. У шу куни 83 дақиқа тўп сурди.

Маълумот учун, «Рома» 12 ўйиндан кейин 19 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Элдор А Серия жорий мавсумида 10та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Top