18:22 / 17.11.2021
6040
Қаҳва, ижтимоий тармоқлар ва базмлар: Талабалар ҳаёти ҳақида 7 факт

Kun.uz халқаро талабалар куни муносабати билан талаба ёшлар ҳаётига оид фактларни йиғди. Ўқинг, нега талабалар кўп қаҳва ичади, улар дарснинг қанча вақтини смартфонга чалғиб ўтказади?

Талабалар кўп қаҳва ичишади

Талабалар кўп миқдорда кофеин истеъмол қилиши кўплаб илмий мақолалар ва тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. 

Фото: studenttorget.no

Тадқиқотларга кўра, талабаларнинг 92 фоизи кунига 200 мгдан 400 мг оралиғида қаҳва истеъмол қилади.

Сабаби жуда оддий: кўп уй вазифаси ва уларни бажариш учун ухлаб қолмаслик керак. 

Талабаларнинг кофеинни кўп истеъмол қилиш сабаблари қуйидагилардан иборат: ҳушёрлик (талабаларнинг 79 фоизи), таъмидан завқланиш (68 фоиз), ижтимоий жиҳат (39 фоиз), концентрацияни яхшилаш (31 фоиз), жисмоний қувватни ошириш (27 фоиз), кайфиятни яхшилаш (18 фоиз) ва стрессни енгиллаштириш (9 фоиз).

Талабаликдаги базмлар: талабаларнинг катта қисми базмларга қизиқмайди

Фото: funik.ru

Талабаликдаги байрам кечалари кўпчилик талабалар учун ўйин-кулги ва дам олишнинг асосий воситаларидан биридир. Шунга қарамай, талабаларнинг фақат 30 фоизи имкон қадар базмларга қатнашади.

Талабалар ўзларини гуруҳдаги энг яхши талаба деб билади 

Талабалар ўзларини синфда энг зўр эканликларига ишонишади. Тахминан 71 фоиз талабалар ўзларини гуруҳдаги энг зўр 10 фоиз талабалар қаторига қўшади.

Фото: psyfiles.ru

Бу шуни кўрсатадики, бугунги кунда талабалар ўз билим ва кўникмаларига кўра, бир неча ўн йиллар олдинги талабаларга қараганда анча ишончли. 

Талабалар кўп вақтларини ижтимоий тармоқларда ўтказадилар 

Талабаларнинг ижтимоий тармоқларда ва уларнинг телефонларида ўтказадиган ўртача вақти энг юқори даражага етди.

Фото: stock.adobe.com

Бу унчалик қизиқарли факт бўлмаслиги мумкин, лекин талабалар ҳафтасига тахминан олти соатни ижтимоий тармоқларда ўтказишларини билиш қизиқ.

Ижтимоий тармоқларда ҳафтасига доимий равишда олти ёки ундан кўп вақт ўтказадиган талабалар сони 2016 йилда 40 фоизга, 2018 йилда эса 70 фоизга кўтарилди.

Улар бўш вақтларини мулоқот қилиш ўрнига телефонда ўтказишади. Ҳеч бўлмаганда улар ўқиш учун ҳам телефонларидан фойдаланишларига умид қилишимиз мумкин.

Талабалар қанча вақтини ўқишга сарфлайди?

Керакли материаллар билан бир қаторда, талабалар ўз қизиқишлари учун кўп ўқийдилар. Бунга ишониш қийин бўлиши мумкин, аммо Barnes & Noble коллежи маълумотларига кўра, талабаларнинг тахминан 65 фоизи ҳафтасига беш соатгача китоб ўқийди.

Фото: lib.tsu.ru

Талабаларнинг қолган 13 фоизи мунтазам ўқиш топшириқлари билан бир қаторда ҳафтасига олти соатдан кўпроқ китоб ўқишади.

Албатта, баъзи талабалар фақат керакли материалларга эътибор беришади ва улар барча талабаларнинг 22 фоизини ташкил қилади.

Талабалар дарснинг 20 фоизини смартфонга чалғиш билан ўтказади

Ҳозирда Талабалар дарс вақтида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ чалғийди

Фото: wowonder.com

Небраска-Линколн университети қошидаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар коллежи тадқиқотига кўра, бугунги кунда талабалар дарс вақтининг ўртача 20 фоизини смартфон ва рақамли қурилмаларда ўтказишади.

Талабалик даври бағрикенглик ва толерант бўлишни ўргатади

Талабалик даврида ёшлар бошқа дин ва ирқ вакилларини учратишади. Бу уларга бошқа ирқларни тушунишга ва уларга нисбатан бағрикенг бўлишга ёрдам беради.

Фото: fa.ru

Улар янги урф-одатлар ҳақида бир хонада бошқа дин ва ирқ вакиллари билан ўтириш, бирга зиёфат қилиш орқали ўрганадилар.

Мадина Очилова тайёрлади.

factslegends.org ва campusadv.com материаллари асосида 

Top