20:36 / 29.11.2021
12141
«Олтин тўп» ҳақида 10та факт: ким, қаерда, қачон ва қанча?

29 ноябрь тунида йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп»нинг навбатдагиси топширилади. Унвонни олиш учун бош номзодлар Роберт Левандовски ва Лионел Месси бўлиб туришибди.

Агар Роберт «Олтин тўп»га эгалик қиладиган бўлса, бу индивидуал совринни қўлга киритган полшалик илк футболчи бўлади. Соврин яна Мессига насиб этадиган бўлса — у ўз рекордини янгилайди: 7-марта.

Ушбу тақдимот маросимигача мукофот ҳақидаги асосий фактларни тўпладик: ким биринчи лауреат бўлган, «Олтин тўп»ни энг биринчи олган дарвозабон, ҳимоячи ва европалик бўлмаган футболчилар кимлар?

Лионел Месси — мукофотларни қўлга киритиш бўйича рекордчи (6 марта).

Фото: okezone.com

Лионел Месси — иккинчи ўринни эгаллаш бўйича рекордчи (6 марта).

Фото: sofoot.com

Совринни энг куп немис футболчилари қўлга киритишган (5 нафар немис 7 марта эга чиқишган). Уларнинг сўнггиси — Маттиас Заммер 1996 йилда «Олтин тўп»га муносиб деб топилган.

Фото: ransport

Илк «Олтин тўп»ни «Блэкпул» ҳужумчиси сэр Стэнли Мэттюз 1956 йилда қўлга киритган.

Фото: ransport

Илк (ва ягона) лауреат дарвозабон — Лев Яшин (1963 йил).

Фото: eurosport.ru

Совриннинг илк қоратанли эгаси — Эусебиу (1965 йил).

Фото: ransport

Ҳимоячи амплуасида ўйнаган илк лауреат — Франц Беккенбауэр (1972 йил).

Фото: ran.de

Совринни бошқаларга нисбатан энг кўп «Барселона» футболчилари қўлга киритишган — 12 марта.

Фото: sofoot.com

Соврин 2020 йилда берилмади. Уни сўнгги марта қўлга киритган футболчи Лионел Месси (2019).

Фото: 90min.com

«Олтин тўп»ни қўлга киритган Жорж Веа (1995 йил) ҳозирда Либерия президенти.

Фото: sport24.com
Top