23:33 / 01.12.2021
44475
Қаршида техникум талабаси ётоқхонанинг 4-қаватидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилди

Қаршида Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабаси бўлган қиз ётоқхонанинг 4-қаватидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 ноябр куни соат 19:30 ларда Қарши шаҳри Шодлик маҳалласида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг 2-сонли ётоқхонасида яшаган М.Н. ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Марҳума М.Н.нинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинган. 

Ҳозирда шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган қиз техникумнинг фелдшер-акушер йўналиши 2-босқич талабаси бўлган.

Top