19:00 / 02.12.2021
2385
Twitter ва Facebook Пекин қарашларини илгари сурган 2,5 мингдан ортиқ аккаунтни ўчирди

Twitter Хитойнинг Шинжонда инсон ҳуқуқларини бузаётгани тўғрисидаги айбловларни рад этиш билан шуғулланган 2 мингдан ортиқ аккаунтни ўчирган.

Фото: AP

Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқлари Пекиннинг ижтимоий-сиёсий қарашларини тарқатган 2,5 мингдан ортиқ аккаунтни ўчирди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Twitter Хитойнинг Шинжонда инсон ҳуқуқларини бузаётгани тўғрисидаги айбловларни рад этиш билан шуғулланган 2 мингдан ортиқ аккаунтни ўчирган. Бу аккаунтлар Шинжонда олинган видеороликларни жойлаштирган. Уларда бу жой “фаровонлик ва эркинлик ҳудуди” деб эътироф этилган.

Facebook Уилсон Эдвардс исмли ўйлаб топилган швейцариялик биолог номидан хабар тарқатган 500дан ортиқ аккаунтни блоклаганини хабар қилди. Аслида мавжуд бўлмаган олим АҚШ ЖССТнинг коронавирус келиб чиқиши билан боғлиқ текширувларига аралашаётганини таъкидлаган. Швейцариянинг Пекиндаги элчихонаси “Уилсон Эдвардс” исмли олим йўқлигини маълум қилганидан сўнг Facebook унинг аккаунти хабар тарқатилишидан 12 соат аввал очилганини аниқлаган.

Twitter ва Facebook Хитойда блокланган. 

Вашингтон Хитойни Шинжонда оммавий қатағонлар ўтказишда айблаб келади. Пекин бу айбловларни рад этади.

Top