20:45 / 05.12.2021
2651
АҚШда болалар учун коронавирусга қарши илк дори воситасини қўллашга рухсат берилди
Фото: AFP

АҚШнинг дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Eli Lilly компаниясининг коронавирусга қарши антитаначалардан ташкил топган “коктейли” 12 ёшгача бўлган болалар, жумладан чақалоқларни COVID-19дан даволаш учун маъқулланганини маълум қилди. Шу тариқа ушбу восита болалар учун коронавирусга қарши илк дори бўлди.

FDA февралда бамланивимаб ва этесевимаб воситаларидан ташкил топган ушбу “коктейл”ни 12 ёшдан катта ва вазни 40 кгдан ошмайдиганлар учун фавқулодда қўллашга рухсат берган.

“Эндиликда коронавируснинг оғир шаклини бошдан ўтказиши мумкин бўлган барча, жумладан болалар ва чақалоқлар ушбу восита билан даволаниш имконига эга бўлди. Коронавирусга чалинган бир ёшгача болаларда COVID-19 оғир шаклда кечиши мумкин, шу сабабли биз қўллашга рухсат берган восита ушбу тоифадаги аҳолига ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, коронавирус инфекциясини даволаш учун мўлжалланган воситалар эмлашнинг ўрнини боса олмайди. Эмлаш вирусга қарши энг яхши кураш усули бўлиб қолади”, деб айтилган бошқармада.

Октябрда FDA Pfizer-BioNTech компаниялари вакцинасининг болалар учун мўлжалланган вариантини 5-11 ёш болалар учун қўллашга рухсат берганди.

Top