08:13 / 12.12.2021
3547
Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди

Андижонда тун ярмида ер қимирлади.

Андижон вилоятида 12 декабрь куни соат 03:30 зилзила қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, зилзила эпицентри Тошкентдан 289 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлган.

Турли ҳудудларда силкинишлар кучи қуйидагича бўлган:

  • Хўжаобод туманида 4 балл;
  • Жалақудуқ туманида 4 балл;
  • Булоқбоши туманида 3 балл;
  • Андижон туманида 3 балл;
  • Андижон шаҳрида 2-3 балл;
  • Қўрғонтепа туманида 2 балл;
  • Асака туманида 2 балл;
  • Марҳамат туманида 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 17 ноябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманганда сезилиб, магнитудаси 4,6 баллга тенг бўлганди. Ундан аввалроқ, 12 ноябрь куни Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилганди.

Top