Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди
Андижонда тун ярмида ер қимирлади.
Андижон вилоятида 12 декабрь куни соат 03:30 зилзила қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, зилзила эпицентри Тошкентдан 289 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 3,7 баллга тенг бўлган.
Турли ҳудудларда силкинишлар кучи қуйидагича бўлган:
- Хўжаобод туманида 4 балл;
- Жалақудуқ туманида 4 балл;
- Булоқбоши туманида 3 балл;
- Андижон туманида 3 балл;
- Андижон шаҳрида 2-3 балл;
- Қўрғонтепа туманида 2 балл;
- Асака туманида 2 балл;
- Марҳамат туманида 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 17 ноябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманганда сезилиб, магнитудаси 4,6 баллга тенг бўлганди. Ундан аввалроқ, 12 ноябрь куни Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилганди.
Мавзуга оид
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
14:39 / 09.12.2025
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
08:30 / 07.12.2025
Сомсахоналарда рейд, инверсиянинг тугаши ва мундиалдаги рақиблар — ҳафта дайжести
19:38 / 04.12.2025