23:31 / 15.12.2021
12838
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари лазер қуролини синовдан ўтказди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари USS Portland ҳарбий кемасида ўрнатилган лазер қуролининг навбатдаги синовини ўтказди. Синовлар Шарқий Африка ва Арабистон яриморолини ажратиб турувчи Адан кўрфазида ўтказилган.

Фото: U.S. Marine Corps photo by Staff Sgt. Donald Holbert

АҚШ ҲДКнинг 5-флоти лазер қуроли синовлари муваффақиятли ўтганини ва унинг ёрдамида сувдаги нишон йўқ қилинганини маълум қилган. 2020 йилда худди шу кемадан ҳарбийлар лазер ёрдамида дронни уриб туширишганди.

Адан кўрфази Яман жойлашган Арабистон яриморолини ювиб туради. Яманда 2014 йилдан бери фуқаролик уруши давом этмоқда. Мамлакат президенти Абд Раббо Мансур Ходийни қўллаб-қувватловчи Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси ва исёнчи ҳусийлар ўртасида кураш бормоқда.

AP ахборот агентлигининг ёзишича, лазер қуроли ҳусийлар Қизил денгизда қўллайдиган масофадан бошқарилувчи миналаштирилган қайиқларга қарши қўлланиши мумкин.

Top