15:36 / 20.12.2021
3592
Иссиқлик электр станцияларида харидлар трансформацияси самарали амалга оширилмоқда
Фото: Иссиқлик электр станциялари

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда давлат харидларини амалга оширишда шаффофликни таъминлаш, молиявий ресурслар ҳамда товар-моддий бойликлардан оқилона фойдаланиш бўйича харидлар трансформацияси лойиҳалари ижроси таъминланмоқда. 

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сонли “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

– Аввало, харид жараёнларини такомиллаштириш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш, шартномалар тузиш жараёнларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, уларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Жамиятимиз ва тизим таркибига кирувчи барча корхоналарда, бевосита кузатув кенгашларига ҳисоботдор бўлган харидлар трансформацияси офислари ташкил этилди ва малакали мутахассислар жалб қилинди, – дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бош бухгалтери А.Аҳмаджонов. – Шунингдек, ушбу йўналишга марказий аппарат ва тизим корхоналарида фаолият юритувчи ички аудит хизмати ходимлари ҳам жалб қилиниб, уларнинг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитиб борилмоқда, бундан ташқари “Катта тўртлик”га кирувчи “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси томонидан форензик таҳлил ва харидлар аудити бўйича халқаро стандартлар асосида аудиторлик текшируви ўтказилди ва ҳисоботлар олинди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Юқорида қайд этилган Президент қарорида давлат идоралари томонидан товар-моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳаракатини кузатиш бўйича давлат солиқ органларининг “Е-aktiv” (E-ombor) автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиш ишларини олиб бориш белгиланган.

Фото: Иссиқлик электр станциялари
Фото: Иссиқлик электр станциялари

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг таркибига кирувчи барча корхоналарда “Е-aktiv” (E-ombor) товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизимига ўтишда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалаларни ўрганиш, ушбу йўналишда Жамиятнинг молиявий ҳамда солиқ ҳисоботлари ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишига эришиш, шунингдек, йўл қўйилиши мумкин бўлган хато-камчиликларнинг олдини олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Унда корхоналарда фаолият юритувчи молия-ҳисобот соҳаси мутахассислари иштирок этишди. Малака ошириш билан бир қаторда, мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ушбу йўналишда “Иссиқлик электр станциялари” АЖда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, амонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Марказлашган ва автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби тизимини ишлаб чиқиш, омборларда товар-моддий бойликларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш, шартномаларни расмийлаштириш жараёнларини автоматлаштириш ва кадрлар ҳисобини юритиш мақсадида 1:С “enterprice” (8.3) платформаси жорий этилди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top