19:00 / 22.12.2021
5280
Ўзбекистондаги ИЭСлар фаолиятига оид ҳужжатли фильм тайёрланди

Бугун, 22 декабр – энергетика куни.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Ўзбекистон энергетика саноатининг асосини иссиқлик электр станциялари ташкил этади. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 90 фоизга яқини айнан ИЭСларнинг иш фаолияти маҳсулидир.

Сана муносабати билан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан ҳужжатли фильм тайёрланди. Унда инвестицион лойиҳалар натижадорлиги, соҳани трансформация қилиш бўйича 2020 йил 27 октябрдаги 6096-сонли президент фармони ижроси ҳақида сўз боради.

Фильмни жамиятнинг YouTube'даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top